Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Иш ҳақлари тўлаб берилди


Касби туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, мурожаатлари юзасидан амалий ёрдам ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар  бериш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман адлия бўлимига Касби туманида яшовчи фуқаролар Э.Темиров ва О.Худойбердиевлар томонидан қилинган мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси томонидан Касби туманида яшовчи бир гуруҳ ходимларга ойлик иш ҳақлари 2019 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан келгусида бундай ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига тақдимнома киритилди.

Корхона томонидан мазкур тақдимномага асосан  65 нафар ходимларга жами 72 млн. 619 минг 624 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.