Янгиликлар
Меҳнат ҳуқуқи таъминланди
Меҳнат фаолиятининг самарадорлиги, унумли бўлиши, албатта, иқтисодий даромад, яратиб берилган меҳнат шароитлари ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланганлигига боғлиқ. Шундай экан, вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам бошқа мурожаатлар қатори меҳнат ҳуқуқига оид мурожаатларга ўта масъулият билан ёндошилади.
Бошқармага вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг бир гуруҳ ходимлари томонидан мурожаат қилиниб, корхона томонидан август, сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари давомида иш ҳақлари берилмаганидан норозилиги, мазкур масалани ижобий ҳал этишда амалий ёрдам бериш сўралган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКга киритилган хатга асосан корхона 7 нафар ходимларга ўтган тўрт ой давомида жами 24 млн. 537 минг 723 сўм миқдордаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлигини ва ҳозирги кунда ходимларга иш ҳақлари тўлиқ миқдорда тўланганлигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат адлиянинг қонуний аралашуви билан қонуний ечимини топди, ходимларнинг ҳуқуқлари таъминланди.