Янгиликлар
Фуқаролар билан юзма-юз
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ў.Остонов томонидан 2019 йил 26 декабрь куни Касби тумани фуқаролари, шунингдек юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман Бош вазир қабулхонаси, туман давлат хизматлари маркази, туман ФҲДЁ бўлими, туман давлат нотариал идораси, туман Молия бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари, МФЙ раислари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорига асосан берилган аризаларга мувофиқ белгиланган муддатларда туман ҳокимининг қарори чиқарилмаганлиги, ортопедик воситаларга муҳтожлик, ер ва уй-жойни қонуний расмийлаштириш, 2019 йилги “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш лойиҳасига киритилган бино қурилиши якунига етказилмаганлиги, иш ҳақини ундириб бериш, иш билан таъминлаш, кредит, электр энергияси муаммоси ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Сайёр қабул давомида 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари белгиланган муддатларда қонуний ўрганиб чиқиш учун адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими томонидан иш юритувига қабул қилинди.