Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари томонидан сайёр қабул
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Т.Абдусаттаров томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Олий суд раиси, ички ишлар ва адлия вазирлари, Давлат божхона ва солиқ қўмиталари раислари, молия вазири ўринбосари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари томонидан ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказиш учун тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш” режа-жадвалига асосан Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи бир гуруҳ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинди.
Қабулда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи М.Икрамов, Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Махматқулов ҳамда мазкур бошқармаларнинг тегишли масъул ходимлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан берилган мурожаатларда бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан уй-жой бузилиши муносабати билан компенсация тўланиши, табиий газ етказиб бериш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти бўйича, кредит маблағларини ажратиш, фуқаролик пасторти олиш, уй-жой учун кредит олишда бошланғич тўлов, шартномавий муносабатлар ва бошқа соҳалардаги муаммолар кўриб чиқилди.
Учрашувларда жами 21 та жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан мурожаат қабул қилиниб, 19 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди ҳамда 2 та мурожаатга ўша жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 6 таси уй-жой бузилиши муносабати билан компенсация тўланишига оид, 3 таси табиий газ етказиб бериш масаласида, 5 таси нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ, 3 таси тадбиркорлик фаолияти бўйича, 1 тадан кредит маблағларини ажратиш, фуқаролик пасторти олиш, уй-жой учун кредит олишда бошланғич тўлов ва шартномавий муносабатлар масалалари билан боғлиқ мурожаатлар ҳисобланади.
Иш юритувга қабул қилинган 19 та мурожаатнинг 17 таси Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва 2 таси Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси иш юритувига қабул қилинди.