Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳамкорликда тадбирлар


Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни “Фаровонлик” МФЙда жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди, давлат хизматлари маркази вакиллари билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Туман адлия бўлимининг ташаббуси билан ташкил этилган  қабулда фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, қонуний ҳал этиш йўлини билмаётган фуқароларга муаммоларнинг қонунга асосланган ҳолда ечимини топиш борасида маслаҳатлар бериш, шунингдек ваколат доирасида амалий кўмак бериш мақсад қилиб олинган.

Сайёр қабул давомида 15 дан ортиқ мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Туман адлия бўлими томонидан ўрганиш лозим бўлган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди.

Фуқаролар адлия бўлими ва давлат хизматлари маркази иш фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан, хусусан тадбиркорлик, хотин-қизлар масалалари, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.