Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳуқуқий билим юксаклиги – келажак буюклиги


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида Қарши туман адлия бўлими ходимлари томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда соҳага оид, шунингдек, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги  “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор мазмуни ва аҳамияти тушунтириб берилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори мазмун-моҳияти ва талаблари юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.