Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ўқувчилар иштирокида тадбир ташкил этилди


Қарши туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 17 декабрь куни 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупция тушунчаси ва бола ҳуқуқлари мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.

Жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтириш концепциясига асосан аҳолининг ҳуқуқий қарашларини кенгайтириш, ҳуқуқий маданиятни оширишда ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор бериш лозимлиги белгиланган.

Шунга мувофиқ, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида турли хил мазмундаги тарғибот тадбирларининг ташкил этилиши ва мазкур тадбирларни тадбир мавзусига даҳлдор ва ваколатли бўлган идора, ташкилот вакилларининг иштирок этиши ўқувчиларнинг кўпрок билим ва тассаввурга, кўникмага эга бўлишларига сабаб бўлади.

Тадбир давомида ўқувчилар мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Бу каби ташкил этилаётган тадбирлар ёшларда нафақат мавзу юзасидан билимга эга бўлишлари, балки коррупция каби иллатларга нисбатан муросасиз муносабатнинг шаклланишига ҳам олиб келади.