Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Маҳаллада тарғибот тадбири


Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари томонидан 2019 йил 27 ноябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ойлигини ўтказиш бўйича Тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида  Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Хўжахуросон” МФЙда яшовчи фуқароларга сайлов қонунчилиги ҳамда коррупцияга қарши кураш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мамлакатимизда қисқа кунлардан сўнг катта сиёсий жараён, сайловлар ўтказилиши муносабати билан иштирокчиларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланганлиги эълон қилинди. Ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқи ҳисобланган сайловларда фаол иштирок этишлари даъват этилди.

Тадбир давомида коррупция тўғрисида тушунтиришлар берилди, яъни коррупция кенг маънода олганда бу мансабдор шахс ёки давлат хизматчиларининг нафақат порахўрлик жиноятларига оид қилмишлари, балки, ўзларининг мансаб ёхуд хизмат мавқеини суистеъмол қилиб шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида сиёсий ҳомийлик, маҳаллийчилик, “таниш-билиш”чилик, уруғ-аймоқчиликка йўл қўйишлари ҳам назарда тутилиши таъкидланди.

“Transparency International” ташкилоти томонидан 2018 йилда жаҳон давлатлари ўртасида  коррупцияни қабул қилиш индекси эълон қилинганлиги ва бу рейтингда Ўзбекистон 23 балл тўплаб, 158-ўринни эгаллагани, бу натижада мамлкатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишда кўплаб ишлар амалга оширилиши лозимлиги, бунда нафақат коррупцияга қарши курашиш ваколатига эга бўлган орган ва ташкилотлар, балки ҳар бир фуқаро масъул ва даҳлдорлиги  таъкидлаб ўтилди.