Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилди


Косон туман адлия бўлими томонидан туман қурилиш бўлимида 2018 йил ва 2019 йиллар давомида “Меҳнат органларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Косон туман қурилиш бўлими томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойи давомида ташкилотдаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тумандаги аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказига топшириб борилмаган ва бундай амалиёт мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу сабабли туман қурилиш бўлимида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ish.mehnat.uz” сайтига жойлаштирилиб борилмаган.

Мазкур ҳолат, яъни мавжуд иш ўринлари ва ходимларни ишдан бўшаши мумкин бўлган маълумотларни яширганлик ёки вақтида тақдим этмаганлик Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Косон туман қурилиш бўлими бошлиғи Назаров Фахриддин Камоловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан Косон тумани бандликка кўмаклашиш марказига таклиф киритилди.

Марказ томонидан мазкур таклифга асосан Ф.Назаровнинг ҳаракатсизлигида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддаси аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан  энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.