Янгиликлар
Фуқаролар билан юзма-юз
Жорий йилнинг 14 декабрида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг туман ва шаҳарларга масъул этиб белгиланган ходимлари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилди. Мазкур сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, шунингдек мурожаатлар юзасидан ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.
Сайёр қабуллар Косон тумани адлия булими томонидан туман “Оила” маркази билан ҳамкорликда “Гулбоғ”, “Халқабод” ва “Гала” МФЙ фуқаролари учун “Гулбоғ” МФЙ биносида, Деҳқонобод туман адлия булими томонидан туман ички ишлар булими ҳамда солиқ инспекцияси раҳбарлари билан ҳамкорликда “Дуоб” МФЙда, Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими, давлат хизматлари марказининг масъул ходимлари, МФЙ раиси ва котиби иштирокида “Дултали” МФЙда, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Каманди” ва “Қиличбек Қўрғонча” МФЙларида ташкил этилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар давомида 30 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 дан ортиқ мурожаатлар адлия бўлимлари томонидан ўрганиш мақсадида иш юритувига олинди.
Мамлакатимизда сайлов жараёнларига қисқа вақт қолганлиги муносабати билан фуқароларга сайлов қонунчилиги юзасидан тушунтиришлар берилиши билан бир қаторда уларнинг олган билимларини синаб кўриш мақсадида сўровлар ўтказилди.
Йиғилганларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрь кунидаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори мазмуни ҳам батафсил тушунтирилди.