Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия бўлими фаолиятидан...


Маълумки, адлия органлари томонидан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида ягона ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкил этилгандан сўнг қарийб 2 йил давомида белгиланган вазифалар юзасидан бир қанча тажриба тўпланди, кўникма ҳосил қилинди. Аҳолининг ҳуқуқий маслаҳатгўйи ва ёрдамчисига айланди. Адлия бўлимлари томонидан олиб борилаётган самарали ишлар оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.

Хусусан, Касби туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тафсилотлари вилоят телевидениесида “Адлия бўлимининг бир иш куни” номли кўрсатув орқали  намойиш этилди.

Бу каби олиб борилаётган ишлар фуқароларнинг адлия органларига бўлган ишончи ва ҳурматини янада ошишига хизмат қилади.