Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов қонунчилиги тушунтирилмоқда


Нишон туман адлия бўлими томонидан туман санитария-эпидемиология бўлимида “Мен сайловда фаол иштирок этаман” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилинишининг аҳамияти, қабул қилиниши жараёни, сиёсий майдоннинг тўлиқ сиёсий партияларга берилганлиги, сайлов округ ва сайлов участкаларини ташкил этиш, сайлов комиссияларининг фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида унча хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган фуқароларнинг ҳам сайловларда иштирок эта олиш имконияти яратилганлиги ва бошқалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар ўтказилишига тайёргарлик жараёни, сайлов жараёнларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларда қандай ечим топиш мумкинлиги, шунингдек сайлов куни ўз сайлов участкаси ҳудудида бўлмайдиган фуқаролар учун муддатдан олдин овоз бериш жараёни бошланганлиги хусусида ҳам батафсил тўхталди.

Тадбир давомида барча ходимларни давлат ва жамият бошқарувида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига даъват этилди.