Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида...


Касби тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 13 декабрь куни тумандаги “Чўлқувар” МФЙда жойлашган 50-мактаб биносида маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, давлат хизматлари маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ходимлари ҳамда маҳалла раиси ва котиби иштирок этди.

Маҳалланинг 30 нафарга яқин фуқаролари иштирок этган мазкур сайёр қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Бундан ташқари сайёр қабул иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқли ҳамда, имкониятлар тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб берилди.

Туман адлия бўлими томонидан фуқароларга “Huquqiy axborot” канали ва “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди ва қандай тартибда уланиш мумкинлиги тушунтирилди.