Янгиликлар
Сайловга тайёргарлик жадал давом этмоқда
Жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашиларига сайловларга тайёргарлик жараёни жадал давом этмоқда.
Мамлакатнинг асосий демократик жараёнларидан бири ҳисобланган сайловнинг барча миллий қонунчилик ва халқаро принципларга мос ҳолда ташкил этилишида барча бирдек масъулдир.
Чироқчи тумани вилоятда аҳоли сонига нисбатан энг катта ҳудуд саналгани сабабли Қонунчилик Палатаси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашиларига бўлиб ўтадиган сайловлар учун бошқа туманларга нисбатан энг кўп, яъни 93 та сайлов участкалари ташкил этилган. Мазкур ҳудуддаги ҳар бир сайлов комиссияларига фаолиятини самарали ташкил этиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича амалий кўмак ва тавсиялар бериш мақсадида Қамаши, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи ҳамда Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлимлари ходимлари сафарбар этилди.
Адлия бўлимлари томонидан участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги билимлари блиц саволлар орқали яна бир бор синовдан ўтказилди ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари батафсил тушунтирилди.