Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сайлов қонунчилиги юзасидан сўров ўтказилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан барча туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан аҳоли, айниқса ёшларни қамраб олган ҳолда уларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билим даражасини аниқлаш, 22 декабрда ўтказиладиган сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида сўровлар ўтказилмоқда.

Сўровда иштирок этган аксарият фуқаролар жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтишини, сайловда  5 та сиёсий партия иштирок этишини, овоз бериш биносига келгач сайлов комиссиясининг аъзосига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозимлигини, сайлов ўтказиш вақти тўғрисида билим ва тушунчага эга эканлигини билдирган.

Бундан ташқари, сўровномада  ўз ҳудудидаги сайлов участкасидан депутатликка қўйилган номзодлар тўғрисида маълумотга эга  ёки эга эмалиги, сайлов куни ўз сайлов участкасида бўлмаган тақдирда қандай тартибда сайловларда иштирок этиш мумкинлиги, сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш лозимлиги тўғрисида, сайлов куни овоз берилаётган яширин кабинага бошқа сайловчиларнинг кириши мумкин ёки мумкин эмаслиги юзасидан берилган саволларга ўз муносабатларини билдирган.

Адлия бўлим ходимлари томонидан сўров якунларига кўра, берилган саволлар юзасидан тушунча ёки билимга эга бўлмаган фуқароларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар ҳамда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.