Янгиликлар
Байрам тадбирлари
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад - адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантиришдир.
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарти саналади. Шу боис аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқ ва бурчларни тўлиқ англаб етиш, ён атрофда содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан янги қабул қилинган, шунингдек давлат ва жамиятда муҳим аҳамият касб этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Меҳнат жамоаларида ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинаётган худди шундай тадбирлар Ғузор туман адлия бўлими томонидан давлат архиви ҳамда Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларида ташкил этилди.
Тадбирларда шу кунларда мамлакатимизда энг асосий мавзулардан саналган, яъни сайловлар ўтказилиши арафасида Сайлов кодекси, Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ва фуқаролар ҳуқуқ-эркинликларининг кафолатланганлиги, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти йиғилганларга батафсил тушунтириб берилди.