Янгиликлар
Мурожаатлар ўрганилмоқда
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси вакиллари билан биргаликда “Бунёдкор” ва “Яшнабод” МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, 20 га яқин мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Туман адлия бўлими томонидан 2 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ҳам тушунтириб борилмоқда, шунингдек жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатлигига сайловларда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши, ўз сиёсий ҳуқуқларидан унумли фойдаланишлари таъкидланди.
Сайёр қабул жараёнида “Яшнабод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳoлиси томонидан қишлоқ марказида бўлган трансформатор яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ҳамда барча қишлоқ аҳолиси учун етарли электр токи етказиб бера олмаётгани юзасидан қилинган мурожаати тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда жойида ўрганилди. Мурожаат Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари АЖ Яккабоғ туман филиали томонидан бартараф этишга киришилди.