Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайлов қонунчилиги юзасидан сўров ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ёшларда сиёсий билимларнинг шаклланганлиги, сайловга оид ҳуқуқларини англаши, жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши назарда тутилаётган сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ёшлар ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан сўров ўтказилди.

Сўров Қашқадарё вилоят юридик коллежи ва Қарши тиббиёт коллежида таҳсил олувчи 100 дан ортиқ ўқувчилар ўртасида ўтказилиб, шулардан 30 нафардан ортиғи биринчи марта сайловларда иштирок этмоқда.

Сўровномада иштирок этган ўқувчилар жорий йилдаги сайловларда нечта сиёсий партия иштирок этиши, сайлов жараёнлари қайси вақтга қадар давом этиши, ўз ҳудудидаги сайлов участкасидан депутатликка қўйилган номзодларнинг кимлигини билиш ёки билмаслиги, овоз бериш биносига келгач, сайлов комиссиясининг аъзосига қандай ҳужжатни тақдим этиш лозимлиги, сайлов куни ўз сайлов участкасида бўлмаган тақдирда қандай тартибда сайловларда иштирок этиш мумкинлиги, сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш лозимлиги, сайловчилар соғлигининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига  кела олмаган ҳолларда қандай тартибда сайловда иштирок этиш мумкинлиги ҳамда сайлов куни овоз бераётган яширин кабинага бошқа сайловчиларнинг кириши мумкин ёки мумкин эмаслиги юзасидан тузилган саволларга ўз муносабатларини билдирдилар. 

Сўровнома ўтказилиши натижасида ёшларда сайлов қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини янада шакллантириш мақсадида, улар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини жонлантириш лозимлиги белгилаб олинди.

Коллежларда сўровнома якунлари аниқлангач, ўқувчиларга мазкур саволлар ва Сайлов кодекси ҳамда бошқа сайлов жараёнлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.