Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Байрам тадбирлари қизғин давом этди


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан барча жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Қарши туман адлия бўлими томонидан  23-умумтаълим мактабида “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир ташкил этилиб, тадбирга туман ФҲДЁ бўлими мудираси ва туман Маъмурий суди раиси таклиф этилди.

Тадбирда истиқлол йилларида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилганлиги, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил этилганлиги, ижтимоий ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилиши, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, тарихий ва бой маданий меросимиз тикланганлиги, бир сўз билан айтганда, миллий тикланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаб бораётганимиз тўғрисида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Тадбир давомида байрам муносабати билан ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаси ва “Энг яхши сурат” номинацияси бўйича танловлар ўтказилди.

Тадбир тафсилотлари жорий йилнинг 7 декабрь куни вилоят телевидениеси орқали эфирга узатилди.