Янгиликлар
Муносиб номзодга овоз берамиз!
Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган “Ёш сайловчи – 2019” форуми бўлиб ўтди.
Форумда вилоят адлия бошқармаси вакили ҳам иштирок этиб, Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, Сайлов кодекси мазмун-моҳияти хусусида тушунтиришлар берди. Шунингдек “Сайлов жараёнларида ёшларнинг фаол иштироки”, “Сайлов жараёнларининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари”, “Ўзбекистонда кўп партиявийлик тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзуларида маърузалар тингланди.
Форумда иштирок этаётган ёшлар мазкур ташкил этилган тадбир ўзлари учун ниҳоятда аҳамиятли бўлганлиги, партиялар кўрсатаётган номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқаётганлиги, ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратаётган номзодлар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олаётгани ва муносиб номзодга овоз беришини таъкидладилар.
Шунингдек, форум давомида ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси ва сайлов қонунчилигига оид викторина ўйинлари ташкил этилди.