Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Очиқ дарслар ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ғузор туман адлия бўлими томонидан 34-мактабда, Қамаши туман адлия бўлими томонидан 63-мактабда, Касби туман адлия бўлими томонидан 11-мактабда “Конституция – қомусимиз, фахримиз” мавзусида очиқ дарслар ташкил этилди.

Мазкур очиқ дарслар ўқувчи ёшларнинг давлатимиз Қомусига бўлган ҳурматини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиш, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тушуниш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Унда бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Бош Қомусимиз ҳимоясида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб меҳнат қилаётгани, уларнинг ўз тили, миллий анъана ва урф-одатларни давом эттиришлари, Ўзбекистон фуқароси сифатида эркин яшашлари Конституциямиз билан кафолатланганлиги таъкидланди.

Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида коррупцияга оид жиноятлар, уларнинг кўлами ва салбий оқибатлари, қонунимизда уларга белгиланган жазо тизими тўғрисида тушунтиришлар берилди.