Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Конституция – бахтимиз, қомусимиз


Мустақил давлатимиз Конституцияси давлат суверенитети ғоялари билан йўғрилган бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари муқаддас деб эътироф этилган. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган ҳуқуқий нормалар Конституциямизда энг олдинги ўринларида жойлаштирилган.

Конституциямизнинг мазмуни, аҳамияти, халқчиллиги ва нормаларида миллий анъана ва урф-одатларимиз сингдирилганлигини ҳар бир ёш онгига чуқур сингдириш, ҳаётда барча нормаларни тўғри қўллай олиш имконини ошириш лозим.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Юридик коллеж ўқувчилари, вилоят халқ таълим бошқармаси, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Конституция – бахтимиз, қомусимиз” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Конституциянинг яратилиш тарихи, нормалар мазмуни, хусусан, ёшларга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда уларнинг мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, коллеж ўқувчилари ўртасида Конституция мазмун-моҳияти, аҳамияти юзасидан тезкор савол-жавоб, саҳна кўринишлари каби шартлар асосида беллашув бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ва фаол иштирок этган иштирокчиларга адлия бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.