Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сиёсий ҳуқуқлар тушунтирилмоқда


Фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларини сайлов йўли билан шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқи энг муҳим сиёсий ҳуқуқлардан ҳисобланади, чунки ушбу ҳуқуқ орқали фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этадилар.

Демократик жамиятнинг муҳим жиҳатларидан бири бўлган фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Агросаноат касб-ҳунар коллежида “Мен шахсан овоз бераман” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда марказ ва коллеж ишчи ва ходимлари иштирок этиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловнинг муҳим сиёсий жараён эканлиги, ҳар бир фуқаро давлат ва жамият тақдирига бефарқ бўлмасдан мазкур жараёнда фаол иштирок этишлари лозимлиги таъкидланди.