Янгиликлар
Маъмурий жазо қўлланилди
Касби туман адлия бўлими томонидан 2018 ва 2019 йилнинг ўрганиш кунига қадар “Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши ўрганилди.
Ўрганиш давомида Касби тумани халқ таълими бўлими томонидан болаларни уйда ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсациялари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги маълум бўлди.
Низомнинг 6-бандига кўра, компенсацияни тўлаш ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми ойлик иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда, алоҳида тўлов қайдномаси бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилган бўлсада, 5, 52, 8, 16, 10, 18-мактабларининг 54 нафар ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсациялари белгиланган муддатларда тўланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Касби тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Касби тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш юзасидан таклиф киритилди.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан киритилган таклифга асосан туман халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси Чориев Фаёз Орифович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.