Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сайловлар барча принципларга мос ҳолда ўтиши лозим


Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Чунки сайловнинг юқори даражада ташкил этилиши ва унинг натижаси мамлакат келажагини белгилаб берувчи омил, демократик жараёнлар қандай кечаётганини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан биридир.

Шунинг учун бевосита сайлов жараёнлари иштирокчиларининг сайлов қонунчилигини тушунтириш, вазифаларини тўла англашлари мақсадида турли хил семинарлар ташкил этилмоқда. Фуқароларга ҳам сиёсий ҳуқуқларидан унумли фойдаланишлари тушунтирилмоқда.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Нишон туманида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари учун  ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда туман адлия бўлими томонидан Сайлов кодекси ва Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги ва бошқа низомлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида кузатувчи қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги, кузатувнинг мақсади сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат эканлиги таъкидланмоқда.