Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Чекка ҳудудларда ҳам сайёр қабуллар ташкил этилмоқда


Косон туман адлия бўлими томонидан туман кадастр ва туман реаблитация маркази вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги “Муллали”  ва “Майдаёбу” МФЙлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 20 га яқин мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиш талаб этилганлиги боис туман адлия бўлими томонидан иш юритувига қабул қилинди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Хўжақудуқ” ва “Гулистон” МФЙларида ташкил этилган сайёр қабулда  30 га яқин фуқаролар ўзларининг мурожаатлари ва саволлари билан иштирок этди.

Мазкур сайёр қабул давомида 10 га яқин мурожаатларга тушунтиришлар берилди ҳамда 6 та мурожаат бўлим томонидан ўрганиш мақсадида қабул қилинди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўрисида”ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, “Туйлар оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.