Янгиликлар
Фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида...
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Заргарлик” МФЙда, 30 ноябрь куни “Чоштепа” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулларда 100 га яқин фуқаролар иштирок этиб, мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шаҳар адлия бўлими ҳамда ИИБ ходимлари, маҳалла раислари томонидан тушунтиришлар берилди. Ваколат доирасида ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар шаҳар адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, ўрганиш билан бир қаторда мазкур мурожаатлар билан боғлиқ, шунингдек, мамлакатимизда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом, “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.