Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Сайлов олди акциялар ташкил этилмоқда


Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” шиори остида сайловлар бўлиб ўтади. 

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг сайлов қонунчилиги борасида ҳуқуқий саводхонлиини юксалтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг  2019 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сайлов қонунчилиги тарғиботи борасида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар хақидаги ахбороти тўғрисида” ги 983-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилмоқда.

Ушбу акция давомида фуқароларга сайловга чорлов тарқатма материаллари тарқатилиши билан бир қаторда, уларнинг сайлов билан боғлиқ саволларига жавоб берилмоқда. Шунингдек, сайловнинг аҳамияти, моҳияти ҳамда фуқароларнинг сайловчи сифатида ҳуқуқлари тушунтирилмоқда.