Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ўқувчиларга сайлов ҳуқуқи тушунтирилди


Қашқадарё вилояти юридик коллежида “Сайлов-демократия кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилинишининг аҳамияти, қабул қилиниши жараёни, сиёсий майдоннинг тўлиқ сиёсий партияларга берилганлиги, сайлов округ ва сайлов участкаларини ташкил этиш, сайлов комиссияларининг фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида унча хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган фуқароларнинг ҳам сайловларда иштирок эта олиш имконияти яратилганлиги, муддатидан олдин овоз бериш, сайловчининг турган жойида овоз бериш тартиби ва бошқалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар ўтказилиши жараёни хусусида ҳам батафсил тўхталиб, сайлов ҳуқуқийга эга ҳар бир ўқувчини жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайлов жараёнларида фаол иштирок этишларига даъват этилди.

Тадбир давомида сайлов билан боғлиқ видеоролик намойиш этилди.