Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Кузатувчилар учун семинарлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман ва шаҳар адлия бўлимлари  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари учун графикка асосан ўтказиладиган ўқув-семинарда фаол иштирок этмоқда.

Мазкур семинарларда Сайлов кодекси, сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги Низомнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Хусусан, кузатувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек кузатувчиларга ман этилган ҳолатлар, яъни сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш, сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш, сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш, участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш мумкин эмаслиги таъкидланмоқда.