Янгиликлар
Даъво аризаси қаноатлантирилди
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз шаҳар, Зиёкор МФЙ, Арчазор кўчаси, 52-уйда яшовчи фуқаро Ҳакимов Дилмурод Зайниддиновичнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган нотурар биносига нисбатан компенсация пули тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 3 майдаги Х-1328/05-сонли қарорига асосан фуқаро Д.Ҳакимов раҳбарлигидаги “Olamga sayohat” хусусий корхонасига тегишли Ипак йўли МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган “Грильбар” савдо дўкони жойлашган 2500 кв.метр ер участкаси жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда ушбу нотурар бинога нисбатан компенсация тўланиши белгиланган.
Шунга кўра, фуқаро Д.Ҳакимовга нотурар жойининг бузилиши ва кўчирилиши муносабати билан етказилган зарар учун “ISAEV HAMKORLIGI” мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қийматда 379. 356.329 (уч юз етмиш тўққиз миллион уч юз эллик олти минг уч юз йигирма тўққиз) сўм компенсация белгиланган.
Ушбу белгиланган компенсация сўммасидан Шаҳрисабз тумани “Ипотека-банк” АТИБ филиалидан 2018 йил март ойида 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўм тўлаб берилганлиги, бироқ қолган 229.356.329 (икки юз йигирма тўққиз миллион уч юз эллик олти минг уч юз йигирма тўққиз) сўм ҳозирги кунга қадар тўланмаганлиги аниқланган.
Фуқаро Д.Ҳакимовнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида туман адлия бўлими томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилганлиги сабабли кўрилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилиб, фуқаро Д.Ҳакимовга кўрилган зарар, яъни 229 356 329 сўм компенсация тўловлари ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.