Янгиликлар
“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қамаши туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида Қамаши Маданият марказида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ташкил этилди.
Мазкур флешмобда нотариуслар, адвокатлар, ФҲДЁ ва маданият бўлими ходимлари иштирок этди. Улар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган масалаларга оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Тадбир доирасида асосан ёшлар жалб этилиб, 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволларга жавоб олиш билан бир қаторда мурожаатлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари мазмуни билан ҳам таништирилди. Уларга турли хил мавзуда тайёрланган флаер ва буклетлар тарқатилди.
Тадбир ўтказиладиган жой акцияга мос баннер ва плакатлар билан безатилди.
Йиғилганларнинг ҳуқуқий билимларини синаб кўриш ва ошириш мақсадида ҳуқуқий мавзудаги саволлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Конституцияга оид ҳамда сайлов қонунчилигига оид саволлар, тестлар берилиб, фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалари, яъни зарур ўқув анжомлари, бадиий ва ҳуқуқий китоблар совға қилинди.
Тадбир давомида ёшлар билан ўзаро суҳбатлар ташкил қилиниб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Саволларига жавоб берилди.
Тадбир куй ва қўшиқлар билан янада қизиқарли ва жозибали тус олди.
Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.