Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқ ва манфаатлар ҳимояси


Миришкор туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган “Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари  меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2018-2019 йилларда ходимларга ободонлаштириш соҳасидаги узликсиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилганлиги) учун ҳар чораклик мукофот пулларини тўланиш амалиёти ҳужжатларни чақириб олиш йўли билан мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторинг натижасида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2018 йил давомида 33 нафар, 2019 йил давомида 24 нафар ходимларга ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот пуллари кам тўланганлиги аниқланди.

Аниқланган   ҳуқуқбузарликларга   йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф  этиш мақсадида  туман Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилди. Натижада бошқарма ходимларига 2018 ва 2019 йиллар учун жами 26 044 800 сўм чораклик мукофот пулларини тўлаб берилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан Қашқадарё вилоят “Сувоқова” ДУК Миришкор туман филиали томонидан филиалда фаолият олиб бораётган жами 27 нафар ишчи-ходимларнинг 37 745 042 сўм ҳамда собиқ ходимларининг 12 331 931 сўм, жами 50 076 973 сўм миқдордаги иш ҳақлари тўланмаганлик ҳолати аниқланиб, Қашқадарё вилоят “Сувоқова” Давлат унитар корхонасига киритилган тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан филиалда фаолият юритаётган 24 нафар ва собиқ 8 нафар ходимларга жами 50 076 973 сўм иш ҳақлари тўлаб берилди.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни вилоят телевидениеси орқали туман адлия бўлими томонидан қаноатлантирилган мазкур мурожаат юзасидан лавҳа намойиш этилди.