Янгиликлар
Сайёр нотариал харакатлар фуқароларнинг оғирини енгил қилмоқда
Қашқадарё вилоят давлат нотариал идоралари томонидан фуқароларга доимий равишда ҳуқуқий хизматлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса ногиронлиги бўлган, кекса ёшдаги фуқароларга алоҳида ҳуқуқий хизматлар жорий этилган. Бу албатта фуқароларнинг оғирини енгил қилиш ва ортиқча сарсон саргардон бўлишлигини олдини олиш мақсадида сайёр тартибдаги нотариал харакатлар амалга ошриб келинмоқда.
Жумладан, Ғузор туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси томонидан фуқаро Усманова Бўритошнинг Ғузор тумани Жарариқ қишлоғида жойлашган турар жойини ўғли Усманов Икрамнинг, шунингдек, Ғузор тумани Фирдавсий кўчасида яшовчи фуқаро Саламова Айдиннинг иштирокидаги нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштириб берилди.
Бу каби сайёр тартибдаги нотариал харакатлар барча туман (шаҳар) нотариал идораси нотариуслари томонидан доимий равишда хизматлар кўрсатилмоқда.