Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Қонунбузарга интизомий жазо тайинланди


Нишон туман адлия бўлими томонидан  тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори талабларини бажариши мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида туман Маданият бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2733-сон қарори  талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

Хусусан, қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланган. Шунингдек, “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом”  талабига кўра, давлат органлари ва ташкилотлар томонидан юридик хизмат лавозими учун тавсия этилган номзодлар адлия органларида ташкил этилган комиссиядан суҳбатдан ўтиши ҳамда ушбу комиссия томонидан ижобий баҳоланган номзодларгина “иш берувчи” томонидан юридик хизмат ходими лавозимига тайинланиши мумкинлиги қайд қилинган.

Нишон туман маданият бўлими бошлиғи Ф.Панжиев юқоридаги қонун ҳужжатлари талаблари қўпол равишда бузилган ҳолда, яъни адлия органлари билан келишмасдан А.Туташевни 2019 йил  1 августдаги 39-К-сонли буйруғи билан туман маданият бўлими юрисконсульти вазифасига ишга тайинлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан вилоят Маданият бошқармасига тақдимнома киритилди ва натижада туман Маданият бўлими бошлиғи Ф.Панжиевга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланди ҳамда А.Туташев вазифасидан озод қилинди.