Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб бориш, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш туман адлия бўлимларининг вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шунга кўра, Қарши туман адлия бўлими томонидан туман қурилиш бўлимида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўрганиш даврига қадар “Меҳнат органларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом талабларига асосан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳисобот топшириш аҳволи таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида маълум бўлишича, туман қурилиш бўлими томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойи давомида ташкилотдаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тумандаги аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказига топширилмаганлиги, бундай амалиётнинг ўзи мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ваҳоланки, Низомнинг 2-бандида мавжуд иш ўринлари ва ходимларни ишдан бўшаши мумкин бўлган маълумотлар яъни юридик шахс сифатида фаолият юритаётган барча иш берувчилар учун мажбурий ва кичик тадбиркорлик субъектлари учун эса ихтиёрий эканлиги белгилаб қўйилган.

Ундан ташқари, Мазкур низомнинг 6-бандида мавжуд иш ўринлари ва ходимларни ишдан бўшаши мумкин бўлган маълумотларни яширганлик ёки вақтида тақдим этмаганлик учун Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, туман адлия бўлими томонидан Қарши тумани бандликка кўмаклашиш   марказига туман қурилиш бўлими бошлиғи Ғаниев Жасурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш юзасидан таклиф киритилди.

Таклиф марказ томонидан қаноатлантирилиб, Ғаниев Жасурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10 баробари, яъни 2 223 000 сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилди.