Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қонун ҳужжатлари тарғиботи


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Ушбу йўналишда адлия органлари томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тушунтириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон қишлоқ врачлик пунктида “Ҳуқуқий билимлар ўқув машғулоти” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман адлия бўлими ва тиббиёт муассасаси ходимлари иштирок этишди. Иштирокчиларга сайлов қонунчилиги янгиликлари, 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон ўй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти тушунтирилди.