Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тренинглар давом этмоқда...


Қашқадарё вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзоларида 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни Сайлов кодекси талабларига мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишда  сайлов комиссияси аъзоларига ҳам муҳим вазифа ва ваколатлар берилган. Шунинг учун уларда сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган семинар-тренинглар мунтазам давом эттириб келинмоқда.

Хусусан, Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз, Нишон, Яккабоғ, Қамаши ва Чироқчи туман адлия бўлимлари ходимлари мазкур семинар-тренингларда эксперт-тренер сифатида фаол иштирок этмоқдалар.

Тренингларда сайловнинг мазмун-моҳияти  ва сайловга оид қонунчилик юзасидан билимларни ривожлантириш, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш, сайлов жараёни иштирокчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан назарий-амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.