Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Мен сайловга шахсан иштирок этаман


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан сайлов қонунчилигини тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 11 октябрдаги “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қорорига мувофиқ жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябргача Ўзбекистон Республикасида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш белгиланганлиги муносабати билан жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан вилоят Солиқ бошқармаси ходимлари ўртасида “Мен сайловга шахсан иштирок этаман” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сайлов қонунчилиги ва 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 2019 йил сайловларнинг ўзига ҳос жиҳатлари, сайлов кодекси қабул қилинишининг асосий сабаблари ва олдинги сайлов қонунчилигидан фарқлари, участка сайлов комиссияларнинг ташкил этилиши, уларнинг таркиби, комиссияга қўйиладиган талаблар, муддатдан овоз бериш тартиблари, такрорий овоз беришни ўтказиш тартиблари ва бошқалар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Солиқ бошқармаси ходимлари томонидан берилган саволларга адлия бўлими масъул ходими томонидан жавоблар берилди.

Адлия бошқармаси ва бўлимлари томонидан бу каби тадбирлар давлат органлари ва аҳоли ўртасида кенг олиб борилмоқда.