Янгиликлар
Маҳаллаларда тадбирлар ташкил этилди
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Хўжаобод” МФЙда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган фуқароларга Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сон, 2017 йил 16январдаги “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги 14-сон, 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тўғрисида”ги 244-сон, 2018 йил 12 мартдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Худди шундай тадбир Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Гунгон” маҳалласида ҳамда Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Чуччиқудуқ” МФЙда ҳам ташкил этилиб, тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.