Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Байроғим-ғурурим


Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини билдирувчи ўзига хос белгилари бўлади. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакат давлат суверенитетининг рамзи – байроғимиз тасдиқланди.

Мазкур сана муносабати билан ёшларимизда Вaтaнимизнинг шaъни, xaлқимизнинг ғурур вa ифтиxoрини ўзида акс эттирган давлат байроғига нисбатан муҳаббатини кучлироқ шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг 18 ноябрь куни вилоят адлия бошқармасида Қашқадарё вилояти юридик коллежи раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Байроғим-ғурурим, ифтихорим” номли тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида коллежнинг Ëшлар масалалари бўйича директор ўринбосари Н.Назарова томонидан давлат байроғини яратилиш тарихи, байроқнинг давлат рамзларидан бири сифатида нечоғлик буюк аҳамиятга эга эканлиги тушунтириб берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга давлат байроғининг ўрнатилиши тартиби борасида белгиланган меъёрлар бўйича жамоатчилик, айниқса ёшлар ташаббускорлигини ошириш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.