Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Аҳолига қонун ҳужжатлари мазмуни тушунтирилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан туман ва шаҳар адлия бўлимларига барча йўналишлардаги фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш, иш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 11-23 ноябрь кунлари учун мўлжалланган иш юкламасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шунга асосан, Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси Ғузор туман бўлими, давлат нотариал идораси нотариуси, давлат хизматлари маркази, молия бўлими ходимлари иштирокида “Янгикент” МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги ва 2017 йил 16 январдаги қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги низомларнинг мазмуни ва аҳамияти йиғилганларга атрофлича тушунтириб берилди.

Фуқаролар томонидан мавзу хусусида бир нечта саволлар ва мавжуд муаммолар юзасидан ечим топиш бўйича мурожаат қилдилар. Туман адлия бўлими томонидан ваколат доирасидаги ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди.