Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда


     Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан 2019 йил 14 сентябрда тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида қўшма қарор мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
     Жумладан, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Хонтепа” МФЙда ҳамда 22-сонли умумтаълим мактаб биносида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда 50 дан ортиқ фуқаролар ва ёшлар иштирок этишди.
   Иштирокчиларга қарор мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.