Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди


     Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур имтиёз ва имкониятлар яратиш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар фаолияти устидан давлат назоратини чеклаш борасида босқичма-босқич изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
     Ушбу йўналишда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолини тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
        Хусусан, вилоят адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз туман адлия бўлими билан томонидан тумандаги Агросаноат касб-ҳунар коллежида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтириш бўйича тадбир ташкил этилди.
    Тадбирда иштирокчиларга интенсив усулда балиқ етиштириш тартиблари, балиқчиликни ривожлантириш, ушбу йўналишда тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит ставкалари ва бошқалар хусусида тушунтириш берилди.
   Бундан ташқари, худудда балиқчилик тармоғини ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор “Тошпулат бобо набираси Маржона” фермер ҳужалиги фаолияти билан яқиндан танишилди ва ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган енгилликлар ва имкониятлар тушунтириб берилди.
          Ўтказилган тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.