Янгиликлар
Сайлов 2019
Республикамизда сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, сиёсий тизимни миллий-ҳуқуқий меъёрлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра барқарор ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини аҳолига тушунтириш мақсадида жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчилари, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ва туман адлия бўлимлари томонидан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида давлат бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза этувчи органлар билан ҳамкорликда “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси ва сайловларни ҳуқуқий асослари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар касб ҳунар коллежида вилоят сайлов комиссияси томонидан округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ўқитишини ташкил этилиши юзасидан тасдиқланган дастурига асосан жорий йилнинг 18-24 октябрь кунлари округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссия раислари, раис ўринбосарлари ва котибларини ўқитиш юзасидан ташкил этилган семинар-тренингларида иштирок этиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда сайлов жараёнларининг бориши ва унда ОАВларни ўрни хусусида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, Шаҳрисабз шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар ўртасида “Сайлов жараёнлари ва сиёсий партияларнинг ўрни ҳамда роли” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Иштирокчиларга сайлов қонунчилиги бўйича тугунтириш берилди.
Ўтказилган тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.