Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими фаолиятидан...


Вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2019 йилнинг 9 ойи давомида бўлимга 206 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг ижроси ўз вақтида таъминланди.

Давлат нотариал идораларининг фаолияти юзасидан 5 маротаба комплекс текширишлар ўтказилиб, текширишлар давомида жами 166 та камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Вилоят адлия бошқармасининг иш режалари ижросини таъминлаш мақсадида 4 маротаба умумлаштиришлар ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тегишли чоралар кўрилди.

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 22 та хизмат текширувлари ўтказилди.

Вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан меҳнат қонунчилигига ҳамда “Одоб-ахлоқ қоидалари” талабларига риоя этилиши ҳолатларини ўрганиш, иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 101 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилди.

Бўлим томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш юзасидан 18 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, шундан 4 маротаба телевидение, 5 маротаба радио, 2 маротаба газета ҳамда 7 маротаба бошқарманинг расмий веб-сайти ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали амалга оширилган. Шу билан бирга, 33 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ташкил этилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 1 200 нафар фуқаролар қамраб олинди ҳамда уларга нотариат соҳасида бўлаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 173 390 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилиб, 31 940 332 596 сўм миқдорида давлат божи, 2 107 246 869 сўм миқдорида герб йиғими, 9 591 438 500 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар учун (пуллик хизмат) тўловлар ундирилган.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда ҳар ҳафта ўтказиладиган сайёр қабулларда, шунингдек ҳар ойда бир маротаба   маҳаллаларда ўтказиладиган “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасида фаол иштирок этиб, фуқаролар томонидан нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Бошқарма томонидан шу давр мобайнида 10 та адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан ўтказилиб, 24 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар янгидан берилган.

Адвокатлик тузилмаларида жами 12 маротаба ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар натижасида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан жами 10 та тақдимномалар киритилган.

 

                             Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни

давлат томонидан тартибга

солиш бўлими бошлиғи

  Д.Худойқулов