Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Сайловолди тарғиботлар


Мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган сайловларнинг натижаси, албатта, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқдир. Шундай экан,  сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга ҳар бир фуқарода ўз сиёсий ҳуқуқларини англаши, сайловнинг аҳамияти, сайлов натижаларининг давлатга, жамиятга даҳлдорлиги хусусида тушунчаларни шакллантириш лозим. Бу эса, сайловнинг барча принципларга мос ўтказилишига масъул ҳар бир идора ва ташкилотлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Ғузор туман “Чўмичли” МФЙда вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида маҳалла фуқароларига 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар тўғрисида, сайловга оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи нормаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайловчи сифатида ҳар бир фуқаронинг амалга ошириши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан йиғилганларга сайловларда фаол иштирок этишларини, сиёсий партияларниннг сайлов олди дастурлари билан танишиб чиқишлари,  лозим деб билган сиёсий партиялар номзодларига овоз беришлари таъкидланди.