Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Фуқаролар фаоллиги оширилиши лозим


Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида халқ билан давлат ўртасидаги мулоқот, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатлари қонун асосида тартибга солиниши лозим.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ҳамда сайлов тизими қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилгани ва бу ҳуқуқнинг эркин амалга оширилишини таъминлаш ҳам демократик давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Сайлов ҳуқуқнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида мустаҳкамланганлиги натижасида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини тўла англаб етишлари, мазкур сиёсий жараёнга бўлган муносабатини шакллантириш, муҳим ва аҳамиятлилигини етказиш бугунги кундаги асосий вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда, жойларда турли хил тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан 73-сонли мактаб, Касби туман адлия бўлими томонидан 56-сонли мактаб ҳамда Китоб туман адлия бўлими томонидан Мактабгача таълим бўлими жамоалари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга қонун билан белгиланган сиёсий ҳуқуқлари тушунтирилди, сайлов жараёни, иштирок этиш тартиби, сайлов натижалари ва эълон қилиш тартиблари, шунингдек сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.