Янгиликлар
Қарор ижроси юзасидан
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 42 ва 71-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний мутаассиблик ва радикаллашувни олдини олиш ҳамда мавжуд вазиятни барқарорлаштириш юзасидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур қарорда дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этилишини таъминлаш лозим эканлиги белгиланган.
Тадбир давомида иштирокчиларга виждон эркинлиги, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, ҳар қандай ёт ғояларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида кўплаб китоб ўқиш, маънавий ва маърифий жиҳатларни ривожлантириш лозим эканлиги билдирилди.
Тадбир сўнгида “Сароб саргардонлари” номли видеофильм намойиш этилди. Ўқувчилар мазкур видеофильмдан керакли хулосаларга эга бўлганликларини билдирдилар.