Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқароларга сиёсий ҳуқуқлари тушунтирилмоқда


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан туман Давлат санитария эпидемология назорати марказида сайлов қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат органларини шакллантириш жараёнини янада демократлаштириш сиёсати сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тўпланган тажриба, замонавий халқаро сайлов стандартларини ва сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилганлиги хусусида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Худди шундай тадбир Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги 13-сонли мактабда маҳалла фуқаролари ва мактаб жамоаси иштирокида ташкил этилиб, фуқароларга қонун билан белгиланган сиёсий ҳуқуқлари тушунтирилди.